22 декабр куни Тошкент шаҳрида ҳаво сифати 169 даражани қайд этган. IQAir маълумотига кўра, пойтахт ҳавосининг асосий ифлосланиши ПМ2.5 дисперс заррачалари ҳисобига тўғри келади.
Ҳаво таркибини ифлослантирувчи моддалар концентрацияси:
- ПМ2.5 – 90.2µг/м³
- ПМ10 – 88.1µг/м³
- О3 – 7.9µг/м³
- НО2 – 0µг/м³
- СО2 – 15.4µг/м³.

IQAir платформаси ҳаво таркибида ПМ2.5 заррачасининг бу миқдорини ЖССТ белгилаган меъёрдан 18 марта кўп деб кўрсатяпти.

Ҳаво сифати АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси станциясида – 385, 15 шифохона ҳудудидаги станциясида – 166 ва Халқлар дўстлиги ҳуддудидаги станциясида – 158 даражада ёмонлашган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 2022 йил 17 октябр куни кечқурун Тошкент ҳавосида майда ПМ-2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси рухсат этилган меъёрдан 42 баробарга ортиб, 212 мкг/м³га етганди.

















