Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хивадаги бинолар ёшини аниқлаш имконини берувчи интерактив харита яратилди
Қадимий шаҳарларнинг бой тарихини кўриш имконини берувчи age1.tashkent.uz лойиҳаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги Рақамли ривожланиш департаменти мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган.
Қозоғистоннинг "Казинформ" халқаро ахборот агентлиги Ўзбекистонда Хива шаҳрининг бинолар ёшини аниқлаш имконини берувчи интерактив харита яратилгани ҳақида мақола тарқатди.
"Ўзбекистонда қадимий Хива шаҳрининг турли даврлардаги бинолари ёши ва чегараларини аниқлаш имконини берувчи интерактив харита яратилди", - дейилади мақолада.
Қадимий шаҳарларнинг бой тарихини кўриш имконини берувчи age1.tashkent.uz лойиҳаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги Рақамли ривожланиш департаменти мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. Қадимги Хива Тошкент ва Чирчиқдан кейин Age лойиҳалари туркумидаги учинчи шаҳар бўлди.
Агентликнинг маълум қилишича, бино ва иншоотларнинг ранглари тасодифан танланмаган ва маълум бир тарихий даврни англатади. Масалан, милоддан аввалги VI асрдан VII асргача бўлган энг қадимий даврни қамраб олган фируза ранги Хива шаҳрининг рамзи бўлган "Хейвақ" қудуғи сувини ифодалайди.
"Бундан ташқари, экраннинг чап томонидаги қалъани босиш орқали "Яширин хона"ни очасиз, унда маълум бир даврга қараб Хива чегаралари, тарихий қалъа девори ҳамда дарвозалари, археологик ва меъморий маданий мерос объектлари, шунингдек, замонавий кўча номлари кўрсатилган", - дея қайд этилади мақолада.
Хулоса қисмида, "Ушбу лойиҳа Европа, АҚШ ва Россия мамлакатлари давом эттирган Нидерландиянинг Building Age Maps челленжидан илҳомланган ҳолда яратилди", - дея якунлаган "Казинформ" ахборот агентлиги.
Мавзуга оид
07:54 / 06.05.2026
«Жалолиддин Мангуберди» тезюрар поезди Тошкент – Хива йўналишида илк қатновни амалга оширди
18:50 / 30.04.2026
Тошкент – Хива йўналишида «Жалолиддин Мангуберди» тезюрар поезди қатнови 3 майдан бошланади
21:25 / 18.03.2026
2 майдан Тошкент—Хива йўналишида тезюрар поезд қатнови бошланади
14:24 / 14.03.2026