Истанбулда «Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия» транспорт йўлаги бўйича баённома имзоланди
Ҳужжат транспорт коридорини ривожлантиришда муҳим қадам ҳисобланади. У барча томонларнинг ушбу лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш учун ҳамкорлик ва биргаликдаги саъй-ҳаракатларга розилигини мустаҳкамлайди.
Истанбул шаҳрида «Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия» мултимодал транспорт коридорида иштирок этувчи мамлакатлар темирйўл маъмуриятларининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
«Ўзбекистон темирйўллари» маълумотига кўра, йиғилишда ушбу транспорт йўналишини ривожлантириш билан боғлиқ муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Муҳокаманинг асосий мавзуси темирйўлда рақобатбардош тарифларни жорий этиш ва йўналиш бўйича транспорт ҳажмини ошириш бўлди. Томонлар ушбу йўналиш бўйича транспорт учун арзон ва рақобатбардош нархларни белгилаш товарлар ва юкларни ташиш ҳажмини оширишга ёрдам беради деган фикрга келди.
Учрашув давомида иштирокчи мамлакатларнинг темирйўл маъмуриятлари ўртасида тегишли баённома имзоланди. Ушбу ҳужжат транспорт коридорини ривожлантиришда муҳим қадам ҳисобланади, у барча томонларнинг ушбу лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш учун ҳамкорлик ва биргаликдаги саъй-ҳаракатларга розилигини мустаҳкамлайди.
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар транспорт вазирларининг 12-йиғилиши доирасида «Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия» транспорт коридорини шакллантириш тўғрисидаги баённома имзоланган эди. Ушбу йўлак минтақа мамлакатлари ўртасидаги транспорт инфратузилмаси ва савдо алоқаларини ривожлантиришда муҳим омил ҳисобланади.
Мавзуга оид
11:49 / 06.11.2024
Айрим шахсларга темирйўл транспорти ва автобус учун бепул чипталар берилади
20:33 / 31.10.2024
Туркия Республикасининг 101 йиллигини нишонлаётган Истанбул – фоторепортаж
21:06 / 24.10.2024
Терактдан сўнг Туркиядаги ўзбекистонликлар ҳушёрликка чақирилди
11:00 / 26.09.2024