Сурхондарё вилояти маъмурий маркази Термиз шаҳрида чанг бўрони кузатилмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports маълумотида айтилган.

Қайд этилишича, Термиз аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити - чанг бўрони туфайли Тошкент –   Термиз йўналиши бўйича Silk Avia авиакомпаниясининг USA-751 рейси экипажи Қаршидаги муқобил аэродромга йўл олишга қарор қилган.

Самолёт Қарши аэропортига маҳаллий вақт билан соат 10:51 да қўнган. 

Хабарда маълум қилинишича, ёнилғи тўлдирилганидан сўнг самолёт Термиз аэропортига учиб кетган.