Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
50 дан ортиқ IT мутахассисини ишли қилган компанияга харажати 15 фоизгача қисми қоплаб берилади
Ўзбекистонда ўйинлар яратиш ва ўйин саноатини ривожлантириш билан шуғулланадиган компания директори билан учрашув ўтказилди.
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умрзоқов ўйинлар яратиш билан шуғулланадиган компания директори Анатолий Цой билан учрашув ўтказди.
Учрашувда жорий йилнинг 20 декабр куни давлат раҳбарининг IT соҳасини ривожлантириш ва давлат бошқарувини рақамлаштириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши давомида белгилаб берган устувор вазифалари ҳамда келгусида IT корхоналар учун тақдим этиладиган имтиёзлар бўйича маълумотлар берилди.

Ўз навбатида, хорижий корхоналарни Ўзбекистонга жалб қилиш, ёшларнинг малакасини ошириш, IT хизматлар экспортини янада ривожлантириш бўйича таклиф ва мулоҳазалар тингланди.
Шунингдек, президент видеоселектор йиғилишида таъкидланганидек, 50 дан ортиқ IT мутахассисини ишли қилган компанияларнинг бир йил давомидаги иш ҳақи харажатини 15 фоизгача қисми қоплаб берилиши, экспортчи корхоналарга четдан эксперт жалб қилиш, халқаро конференцияларда қатнашиш харажатларининг 50 фоизи компенсация қилиниши айтиб ўтилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистонда ўйинлар яратиш ва ўйин саноатини ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
11:59 / 15.06.2026
“Иккинчи имкон” лойиҳасига старт берилди. Маҳкумларга IT ва хорижий тиллар ўргатилади
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
20:30 / 09.06.2026
“Ўғлимнинг ўрнидан бошқа болани имтиҳонга киритишган” — Кореяга ишга жўнатиш “бизнеси” қурбони
09:43 / 04.04.2026