Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда уч нафар беморда ишлаб турган юракда ноёб операциялар бажарилди
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалида яна 3 нафар беморда ишлаб турган юракда ноёб кардиологик операциялар бажарилди. Бу ҳақда вилоят ССБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Қарши туманида яшовчи 52 ёшли аёл М.М.да «Маммар-коронар шунтлаш. 1 шунт», Қамаши туманида яшовчи 65 ёшли аёл Н.М.да «Аорта-коронар шунтлаш. 2 шунт» операциялари муваффақиятли ўтказилди.
Қарши туманида яшовчи 67 ёшли эркак Р.Ф.да эса жараён анча мураккаброқ кечган. Унда «Ўнг томон ички уйқу артерияси эндаректомияси» деб номланган ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бу операция бош мияни қон билан таъминловчи уйқу артериялари 70 фоизга ва ундан кўпроқ торайганда ва бош мияда ишемик инсульт ривожланиш хавфи юқори бўлган вақтда бажарилиши билан аҳамиятлидир.
Операциялар марказ ва филиал кардиожарроҳлари томонидан амалга оширилган. Айни пайтда беморларнинг аҳволи яхши экани таъкидланган.
Мавзуга оид
10:33 / 25.05.2026
Қашқадарёда иккита Nexia ва юк машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
15:09 / 24.05.2026
Қашқадарёда ФВВ ходими дарёга тушиб кетган болани қутқариб қолди
17:59 / 06.05.2026
Самарқандда хатна фожиаси: соғлом болаларни носоғлом тизим ўлдирди
07:12 / 06.05.2026