Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхонадан олиб ўтилаётган товар келиб чиқиш мамлакати тўғрисида дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби жорий этилади
Иқтисодиёт ва молия вазирининг “Товарнинг келиб чиқиш мамлакати тўғрисидаги дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қайта ишлаш жараёнида ҳосил бўлган товарларнинг келиб чиқиш мамлакати тўғрисидаги дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби жорий қилинмоқда.
Товарларнинг келиб чиқиш мамлакати тўғрисида қарор қабул қилиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этиш бўйича муайян тартиб ва талаблар белгиланади.
Товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва аризаларни кўриб чиқиш учун муайян муддатлар белгиланади.
Божхона органи томонидан қабул қилинган дастлабки қарордан норози бўлган манфаатдор шахс тегишли тартибда шикоят қилиши имконияти яратилади.
Божхона органлари товарларнинг келиб чиқиш мамлакати тўғрисида дастлабки қарор қабул қилишда шаффофлик ва адолат тамойиллари асосида Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) ва бошқа халқаро ташкилотлар томонидан белгиланган халқаро стандартларга риоя қилишлари шартлиги белгиланган.
Дастлабки қарор қабул қилинганлиги учун белгиланган миқдорда божхона йиғими ундирилади.
Дастлабки қарорга божхона органининг ташаббуси билан ўзгартириш киритилган тақдирда, божхона йиғими ундирилмайди.
Мавзуга оид
16:35 / 15.06.2026
«Сотилган товар қайтариб олинмайди». Бу қонуний талабми?
12:27 / 16.02.2026
Товарларни эркин муомалага чиқаришда электрон тасдиқ олиш тартиби жорий этилади
09:59 / 11.06.2025
Айрим маҳсулотларнинг таснифий коди ўзгартирилмоқда
07:52 / 15.04.2025