Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
12 та ихтисослаштирилган марказларнинг клиникалари кўп тармоқли шифохонага айлантирилади
Ўзбекистонда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўламини кенгайтириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда “Аҳоли саломатлиги-2030” стратегияси лойиҳасида айтилган.
Унга кўра, туман/шаҳарлар даражасида ихтисослашган ёрдам ҳажмини кўпайтириш орқали туман/шаҳар аҳолисининг вилоят марказларига тиббий ёрдам олиш борасидаги мурожаатлари 50 фоизгача (йилига ўртача 7 фоиздан) қисқартирилади.
Шунингдек, вилоят тиббиёт муассасаларида бажариладиган юқори технологик амалиётлар улуши 40 фоизга оширилади.
Республика тиббиёт муассасаларида бажариладиган юқори технологик амалиётлар турини 1 500 тага етказиш назарда тутилмоқда.
12 та Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказларнинг клиникалари кўп тармоқли шифохоналарга айлантирилади.
Мавзуга оид
20:27 / 17.01.2026
Ўзбекистонда бир йилда 1300дан ортиқ хусусий тиббий клиника фаолият бошлади
17:00 / 11.12.2025
Халқаро ISO стандартлари de factum клиникасининг ажралмас қисмига айланди
09:40 / 03.12.2025
Қонуний ва хавфсиз клиникани қандай танлаш керак?
19:21 / 09.11.2025