Самарқандда Cobalt машинасини олиб қочган йигит ушланди
Йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. У маст ҳолда бўлгани учун ўзи билмаган ҳолда бу ишга қўл урганини айтмоқда.
Самарқанд шаҳрида машина олиб қочган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
2023 йил 31 декабр куни соат 00:30 ларда фуқаролардан бири Самарқанд вилоят ИИБга мурожаат қилиб, Самарқанд шаҳри Рўдакий кўчасида очиқ қолдирилган Cobalt машинасини номаълум шахс олиб қочиб кетганини билдирган.
Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ва соҳавий хизмат ходимлари томонидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида 2024 йил 1 январ куни тонгда Cobalt ва уни олиб қочган шахс ушланган.
Қайд этилишича, машинани олиб қочган шахсга Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
08:10 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказди
08:51 / 20.11.2024
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024