Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТОга аъзо тўрт давлат 1000 тагача Patriot ракеталарини сотиб олади
Европада Patriot ҳаво мудофаа тизимлари учун GEM-T ракеталарини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш қувватлари кенгайтирилади, дейилади НАТО матбуот хизмати хабарида.
НАТОни қўллаб-қувватлаш ва харид қилиш агентлиги (NSPA) алянс аъзолари - Германия, Нидерландия, Руминия ва Испанияни 1000 тагача Patriot (GEM-T) яхшироқ нишонга олиш мосламасига эга зенит ракеталарини харид қилиш бўйича шартнома билан қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда НАТО матбуот хизматининг 3 январ, чоршанба куни тарқатилган баёнотида айтилади.
Таъкидланишича, ракеталарни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича шартнома Raytheon ва MBDA ўртасидаги қўшма корхона - COMLOG билан тузилган. Алянс баёнотида, шунингдек, Европада GEM-T ракеталарини ишлаб чиқариш кенгайтирилиши қайд этилган.
Patriot ҳаво мудофааси тизими учун ракеталарни сотиб олиш иттифоқчиларга «Россиянинг Украинага қарши уруши пайтида ҳаво мудофаасини кучайтириш» учун зарур, деб таъкидланади X ижтимоий тармоғидаги НАТО микроблогида.
Худди шу постда алянс бош котиби Йенс Столтенбергнинг сўзлари келтирилган: «Ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни кўпайтириш - Украина ва ўз хавфсизлигимиз учун асосий омил».
Мавзуга оид
20:05 / 15.07.2026
НАТО нега Хитойни стратегик рақиб сифатида кўра бошлади?
21:57 / 13.07.2026
Украина ва Европа давлатлари ракетага қарши мудофаа коалициясини тузди
12:28 / 10.07.2026
Трамп Украинага Patriot учун ракеталар лицензиясини ваъда қилди
11:46 / 10.07.2026