Украина Қримдаги аэродромга янги ҳужум уюштирилганини маълум қилди
Россия Мудофаа вазирлиги аввалроқ Қрим ҳудуди узра ракеталар уриб туширилганини маълум қилганди. Украина қуролли кучлари муваффақиятли ҳужум ҳақида хабар бермоқда.
6 январ, шанба куни УҚК Ҳарбий кучлари қўмондони Николай Олешчук ўзининг Telegram-каналида украиналик ҳарбийларнинг Қримдаги Саки аэродромига муваффақиятли ҳужуми ҳақида хабар берди. Унга кўра, 6 январга ўтар кечаси ҳужум чоғида учувчилар россиялик ҳарбийлар фойдаланаётган бошқарув марказига ракеталар билан зарба берган.
Олешчук постга фотосуратни ҳам қўшиб қўйган.
Аэродромга қилинган ҳужум ҳақида «Крымский ветер» Telegram-канали ҳам ёзмоқда. Канал маълумотларига кўра, Саки аэродромида Россия ҚКнинг 43-қирувчи авиация полки жойлашган бўлиб, Су-24 ва Су-30 самолётлари ҳам жойлаштирилган. Канал обуначилари қайд этишича, ракеталардан бирининг бўлаклари аэродром яқинидаги Михайловка қишлоғида хусусий уйга тушган. Бироқ ҳужумнинг бошқа тафсилотлари ҳақида хабар берилмаган.
Россия Мудофаа вазирлиги қайтарилган ҳужум ҳақида маълум қилди
6 январга ўтар кечаси ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Қрим ҳудуди узра тўртта ракетани уриб туширди, деб аввалроқ хабар берган эди Россия Мудофаа вазирлиги. Бундан ташқари, ҳужумдан бир неча соат олдин Қора денгизда бешта самолёт типидаги дрон уриб туширилган, деб даъво қилмоқда Россия идораси. Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, иккала ҳужум ҳам «бартараф этилди».
Шу билан бирга, Россия Мудофаа вазирлигининг икки ҳужум «тўхтатилгани» ҳақидаги баёнотлари бир-биридан фарқ қилади. Дронлар ҳақидаги хабарда идора «Украинанинг барча учувчисиз учоқлари» уриб туширилганини ёзди, аммо ракеталар бўйича, Мудофаа вазирлиги маълум миқдордаги нишонлар - «тўртта Украина ракетаси» уриб туширилганини таъкидлади.
«Барча» сўзи ўрнига рақам қўлланган сўз Мудофаа вазирлиги Украина Қуролли кучлари томонидан 4 январ куни Қримдаги ҳарбий нишонларни ўққа тутиш вақтида ишлатган хабарни такрорлайди. Ўшанда ҳам Россия идораси ҳужумни «бартараф этилганини» билдирган бўлса-да, украиналик манбалар уни муваффақиятли деб таърифлаган.
Шу тариқа, «Юг» Украина кўнгиллилар армияси спикери Сергей Братчук Севастопол яқинидаги қўмондонлик пунктига зарба бериш пайтида бир неча юқори мартабали рус зобитлари ёки генераллари йўқ қилинган бўлиши мумкинлигини айтди, «Национальное сопротивление» маркази эса Украина Қуролли кучлари, шунингдек, радиолокацион тизим ва бошқарув марказини ҳам йўқ қилганини билдирди.
Кремлпараст «Кремлевская табакерка» Telegram-канали Россия Бош штабидаги манбаларга таяниб, 4 январ куни Украина Қуролли кучлари томонидан отилган ўнта ракетадан учтаси нишонга етганини, «иккита объектда 23 нафар ҳарбий хизматчи, жумладан беш нафар юқори мартабали зобит ҳалок бўлганини» ёзди.
Саки аэродроми аввал ҳам Украина томонидан ҳужумга учраган - 2022 йил август ойида у ерда камида тўққизта рус самолёти йўқ қилинган, деди Украина Қуролли кучлари Ҳаво кучлари вакили. Бу - ҳужум Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳужуми бошланганидан бери яриморолдаги Россия позицияларига қилинган биринчи жиддий ҳужумлардан бири бўлди.
Мавзуга оид
17:24 / 14.11.2024
The Times: Киев бир неча ой ичида оддий атом бомбасини яратиши мумкин
16:08 / 14.11.2024
Блинкен: АҚШ Трамп келишидан олдин Украинага ёрдамни кучайтиради
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024