Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зоминда автобус иштирокидаги ЙТҲда бир киши вафот этди
Автобус ҳайдовчиси қоидани бузиб, ВАЗ 2106 машинасининг йўлига чиқиб кетган.
Фото: Видеодан кадр
2 январь куни соат 16:00 атрофида Жиззах вилояти Зомин тумани ҳудудида автобус иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатда бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.
Ҳодиса 2024 йил 2 январ куни соат 16:00 ларда Зомин тумани Ҳамид Олимжон маҳалласидан ўтган 4Р-40 автомобил йўлининг 2-километрида содир бўлган.
Даштобод-Зомин йўналиши бўйича ҳаракатланган автобус ҳайдовчиси чапга бурилаётиб, рўпарадан келаётган ВАЗ 2106 машинасининг йўлига чиқиб кетган ва улар тўқнашган.
Оқибатда ВАЗ 2106 машинасининг 50 ёшли йўловчиси турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан жабрланувчи вафот этган.
Ҳодиса юзасидан Зомин тумани ИИБ тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
09:20 / 04.03.2026
Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик бола ЙТҲда вафот этди
10:06 / 01.03.2026
Тошкент вилоятида сувга оқизиб юборилган жасад 80 кунда топилди
08:00 / 01.03.2026