АҚШ Конгрессида 2024 йилги бюджет бўйича келишувга эришилди
Келишув бюджет учун юқори чегарани 1,6 триллион доллар миқдорида белгилашни назарда тутади. Шундан 886 миллиард долларга яқини мудофаа харажатларига йўналтирилади.
7 январ, якшанба куни АҚШ Конгрессидаги Демократик ва Республикачилар партиялари вакиллари 2024 йилги ҳукумат бюджети бўйича келишувга эришди. «Келишув бизни ҳукуматнинг кераксиз шатдауни олдини олишга ва муҳим миллий устуворликларни ҳимоя қилишга яқинлаштиради», деди АҚШ президенти Жо Байден.
Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон ва Сенатдаги демократлар етакчиси Чак Шумернинг хабар беришича, келишув 1,6 триллион доллар (тахминан 1,45 триллион евро)лик бюджет чегарасини назарда тутади. Шундан қарийб 886 миллиард доллари мудофаа харажатларига, яна 772 миллиард доллари бошқа харажатларга йўналтирилади.
Шу тариқа, АҚШ ҳукумати фахрийларни қўллаб-қувватлаш ёки соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар каби «муҳим ички устуворликларни қисқартиришлардан» ҳимоя қила олади, деди Шумер. Ўз навбатида, Байден ҳам келишув «меҳнаткаш оилалар таянадиган» дастурларни чуқур қисқартиришдан сақлаб қолишини таъкидлади. Шу билан бирга, муроса қатъий тежамкорлик чораларини илгари сураётган Вакиллар палатаси республикачиларининг ўнг қанотини норози қилиши мумкин.
Украинага йиллик ёрдам 300 млн долларни ташкил қилади
Америка қонун чиқарувчи палатасининг тегишли қўмиталари томонидан келишилган мудофаа бюджети лойиҳасида Украинага ҳарбий ёрдам учун 300 миллион доллар ажратилиши назарда тутилган. Қонун чиқарувчилар, агар керак бўлса, 2025-молия йилида ҳам худди шундай эҳтиёжлар учун 300 миллион ажратиш ниятида. Умуман олганда, Киевга ёрдам 2026 йил охиригача узайтирилди.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024