Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилоятида уч тумандаги истеъмолчилар электр таъминотидан қисман узилди
Учкўприк, Боғдод ва Бувайдадаги истеъмолчилар (4 900 та) электр таъминотидан қисман узилган.
Бугун, 9 январ куни соат 10:59 да Фарғона вилоятидаги 110 кВли «Л-Чархий-2» электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган.
Энергетика вазирлиги хабарига кўра, бунинг натижасида Учкўприк, Боғдод ва Бувайда туманлари истеъмолчилари қисман (4 900 та) электр таъминотидан узилган.
Қайд этилишича, ҳозирги вақтда носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу носозлик соат 16:00 га қадар тўлиқ бартараф қилиниши айтилган.
Таъкидланишича, айни пайтда электр таъминотидан узилган истеъмолчиларни бошқа манбалар орқали электр энергияси билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026