Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Боёвут туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда фуқаро И.И. фуқаролар С.М. ва О.Р.нинг ишончига кириб, уларни 4 000 доллар эвазига Қозоғистондаги ОТМлардан бирига ўқишга киритиб, кейинчалик ўқишини Ўзбекистондаги ОТМлардан бирига кўчириб беришини айтиб 3 900 доллар ва 1,2 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.