Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада машиналарни видеога олган аёлга ташланиб, ҳақоратлаган ҳайдовчилар жавобгарликка тортилди
Улар МЖтКнинг 1983-моддаси (майда безорилик) билан айбли деб топилган ва жарима жазоси тайинланган.
Фарғонада уч йигит кўчада ҳаракатланаётган машиналарни видеога олаётган аёлга ташланиб ҳақорат қилган. Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 9 январ куни Фарғона шаҳрида содир бўлган.
Ўша куни соат 14:40 ларда ушбу аёл ва Тошлоқ—Фарғона йўналишида таксичилик билан шуғулланувчи ҳайдовчилар ўртасида жанжал келиб чиққан.
Ҳайдовчилар аёлга ташланиб, уни ҳақорат қилишган. Атрофда бўлганлар ҳолатни видеога тушириб, ижтимоий тармоқларда тарқатишган.
Аёл ҳолат бўйича Фарғона шаҳар ИИО ФМБга мурожаат қилган ва ўзини ҳақорат қилганларга қонуний чора кўришни сўраган. Унинг мурожаати ўрганиб чиқилган ва ҳуқуқбузарларга нисбатан МЖтКнинг тегишли моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида чиқарилган қарорга кўра, икки нафар ҳайдовчи МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) билан айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига БҲМнинг 3 баравари (1 миллион 20 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Мавзуга оид
18:32 / 10.06.2026
Йўл талашиб аёл ҳайдовчини ҳақорат қилган эркак 15 суткага қамалди
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026