Ўзбекистон | 18:45 / 12.01.2024
35455
1 дақиқада ўқилади

Одам савдосида айбланиб, қидирувда бўлган икки аёл Туркияда ушланди 

Улар бир неча йилдан бери қидирувда бўлгани таъкидланмоқда. 

Дилноза Умарова ва Мавлудахон Ўлмасова

Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, бир неча йилдан буён қидирувда бўлган аёллар ушланди. 

Қайд қилинишича, 1985 йилда туғилган ва 2018 йилдан буён қидирувда бўлган Дилноза Умарова ва 1983 йилда туғилган, 2017 йилдан буён қидирувда бўлган Мавлудахон Ўлмасова 10 январ куни Истанбул шаҳрида қўлга олинган. 

Ушбу шахсларнинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралмоқда. 

Аввалроқ, «Фаҳш баронессаси» ва «Мадам Клод» лақаби билан танилган, Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбир доирасида қўлга олинган ўзбекистонлик Нилуфар Мирхонова Ўзбекистонга депортация қилинган эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид