Тошкентда нарколаборатория фаолиятига чек қўйилди
ДХХ томонидан Божхона қўмитаси ходимларини жалб қилган ҳолда ўтказилган махсус тадбир давомида Тошкент шаҳрида яширин фаолият олиб борган нарколаборатория фош этилди.
1986 ва 1988 йилларда туғилган, олий маълумотли бўлган 2 нафар шахс логистика фаолияти билан шуғулланиш ниқоби остида Шайхонтоҳур туманидаги хонадонлардан бирида синтетик гиёҳвандлик воситаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланган.
Кўздан кечириш жараёнида хонадонда жами 56 та ўрамда 26 кгга яқин “Мефедрон” гиёҳвандлик воситаси, синтетик наркотик тайёрлашда фойдаланиладиган 400 кгдан ортиқ суюқлик ва кукун кўринишидаги кимёвий моддалар ҳамда хомашё, зарур асбоб-ускуналар борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Терговга қадар текширув давомида, гиёҳвандлик воситалари тайёрлашда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, хомашё ва прекурсорлар хориждан келтирилганлиги ва тайёрланган наркотик моддаларнинг савдоси интернет орқали амалга оширилганлиги маълум бўлди.
Тадбир давомида олинган наркотик моддалар тахминан 80 минг “доза”ни ташкил қилиши ва қора бозордаги қиймати 900 минг АҚШ долларига тенглиги, шунингдек, нарколабораторияда сақланаётган 400 кгдан ортиқ кимёвий моддалар ва хом-ашёлар ёрдамида 50 кгга яқин “Мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситаси ишлаб чиқариш мумкинлиги маълум бўлди.
Нарколаборатория аниқланганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 246- ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ДХХ Тергов бошқармаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид
20:20
Тошкентда «Газел» уриб юборган пиёда ҳалок бўлди
16:12 / 20.01.2025
Тошкент шаҳри ҳокимлиги кўчмас мулк сотиб олишда эҳтиёт бўлишга чақирди
23:20 / 18.01.2025
Тошкент метросида 19 ёшли йигит ўзини поезд тагига ташлади
16:38 / 18.01.2025