2023 йил давомида 6,6 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари орасида қариндошларни йўқлаш биринчи ўринда турибди – 5,6 млн киши.
Ушбу кўрсаткич қолган сафар мақсадлари кесимида қуйидагича кўриниш олди:
— дам олиш – 773,2 минг киши;
— хизмат юзасидан – 143,5 минг киши;
— тижорат – 70,4 минг киши;
— даволаниш – 61,3 минг киши;
— ўқиш мақсадида – 16,8 минг киши.
















