Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент марказида жойлашган ошхонада ёнғин келиб чиқди
Юнусобод тумани Осиё кўчасида жойлашган вақтинчалик овқатланиш жойларининг бирида ёнғин содир бўлди. Ошхонанинг тахминан 150 квадрат метр майдонда том ва шифт қисми ёниб зарарланган.
Бугун, 15 январ куни соат 02:51 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Осиё кўчасида жойлашган вақтинчалик овқатланиш жойларининг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 02:55 да етиб бориб, ёнғин соат 03:04 да ўраб олинган ва соат 03:09 да ўчирилган.
Содир бўлган ёнғин натижасида ошхонанинг тахминан 150 квадрат метр майдонда том ва шифт қисми ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Юқоридаги каби кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишни сўраган.
Мавзуга оид
09:35 / 06.07.2026
Шайхонтоҳурда икки қаватли дўконда ёнғин содир бўлди
10:23 / 04.07.2026
Ўрикзор бозоридаги озиқ-овқат дўконида ёнғин чиқди
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
15:06 / 02.07.2026