Жамият | 12:44 / 16.01.2024
6951
1 дақиқада ўқилади

Андижон ва Қашқадарёда “валютчик”лар ушланди

“Валютчик”лардан АҚШ доллари, Россия рубли ва сўм ашёвий далиллар сифатида олинган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, иккита ҳолатда 4 500 ва 3 500 долларни алмаштирган шахслар ушланган.

Жумладан, департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.О. фуқаро С.Х.га 4 500 долларни 55,9 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 105 минг Россия рубли ва 70,3 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Б.Ш. ва Ш.Н. фуқаро Э.С.дан жами 3 500 долларни 43 млн сўмга сотиб олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид