Big Data ва сунъий интеллектга асосланган рақамли рекламага ихтисослашган компания Янги йил байрамларида кўнгилочар масканлар таҳлилини ўтказди.

Янги йил байрамида ёрқин безаклар, турли кўнгилочар ва ноз-неъматлар тобора кўпроқ Ўзбекистон аҳолисини ўзига жалб этиб, уларга байрамона кайфият улашмоқда. Beeline Uzbekistan рақамли оператори билан биргаликда VEON AdTech 29 декабрдан 5 январгача пойтахтдаги Янги йил масканларига ташриф буюрувчилар сонини таҳлил қилиб, ТОП-5 рўйхатини тузди. Аммо дастлаб қизиқарли статистика билан танишамиз.
Танланган давр мобайнида дам олиш масканларига 172 963 киши ташриф буюрган, уларнинг 51%и эркаклар ва 49%и аёллардир. Энг кўп пиёда юрганлар сони 5 январда – 28 289 киши, энг ками эса 1 январда – 21 084. Юришнинг энг юқори вақти 17:00 дан 21:00 гача, масканда ўртача ўтказилган вақт эса 57 дақиқани ташкил қилган. Таҳлилчилар буни фестиваллар дастурлари ва узоқ совуқдан кейин келган илиқ қуёшли об-ҳаво билан боғлашмоқда.
Шундай қилиб, 2023-2024 йилда Тошкент шаҳридаги ТОП-5 та янги йил масканлари жойлашуви:
Tashkent City
Байрам тантаналари давомида мажмуага 26 791 киши ташриф буюрди. Эҳтимол, бу унинг ривожланган инфратузилмаси билан боғлиқдир: дўконлар, ресторанлар, планетарий ва бошқа кўнгилочар жойлар бўш вақтни хилма-хил кўнгилхушликларга бой тарзда ўтказиш имконини беради. 5 январ энг гавжум кун бўлди – 4 667 киши боққа ташриф буюриб, бу ерда ўртача 58 дақиқа вақт сарфлади.
Magic City
2 январ сайилгоҳга энг кўп – 3 063 киши ташриф буюрган кун бўлди. Жами бу ерга 17 165 киши ташриф буюриб, ташриф давомийлиги ўртача 60 дақиқани ташкил этди. Бу аёллар ва эркаклар нисбати юқори бўлган ТОП-5 даги биринчи жой - 51% га қарши 49%.
Humo Arena
Муз саройи олдидаги ҳудуд ташриф давомийлиги бўйича мутлақ етакчига айланди – ўртача 72 дақиқа. Қизиғи шундаки, бу ерда эркаклар ва аёллар нисбати Magic City'даги каби. Гипотезага кўра, бу жойларнинг жуғрофий яқинлиги билан боғлиқ ва сайёҳлар уларга худди шу куни ташриф буюришлари мумкин эди. Байрам кунларида “Humo Arena” арчасига жами 15 199 киши келган бўлса, энг кўп кўрсаткич 2 январ куни қайд этилиб — 2 745 нафар одам ташриф буюрган.













