Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уяли телефон фойдаланувчиларига касалликлар профилактикаси бўйича ҳар куни SMS юборилади
Бозорлар, самолёт, поезд, автобус, метро, супермаркетлар ва фуқаролар оммавий йиғиладиган бошқа жойларда соғлом турмуш тарзи бўйича роликлар намойиш қилинади.
Ўзбекистонда ҳар бир инсоннинг ўз саломатлигига масъуллигини ошириш режалаштирилмоқда.
“Аҳоли саломатлиги-2030” миллий стратегиясининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган промо-роликлар, дастур ва телекўрсатувлар тайёрланади.
Уяли телефон фойдаланувчиларига касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзи асослари бўйича ҳар куни қисқа хабарлар (SMS) юборилади.
Журналистлар ва бошқа матбуот вакиллари ўртасида ҳар йили «Соғлом турмуш тарзи бўйича йилнинг энг яхши тарғиботчиси» танлови ўтказилади.
Бозорлар, самолёт, поезд, автобус, метро, супермаркетлар ва фуқаролар оммавий йиғиладиган бошқа жойларда соғлом турмуш тарзи бўйича роликлар намойиш қилинади, радиомаслаҳатлар тақдим этилади ва буклетлар тарқатилиши таъминланади.
Мавзуга оид
22:06 / 10.06.2026
Мутахассислар 8 соатлик уйқу ҳақидаги афсонани рад қилди: аслида қанча ухлаш керак?
20:10 / 02.06.2026
Олимлар ҳаводаги пластик зарралари яширин хавф эканини аниқлади
22:32 / 01.06.2026
Ҳар куни қаҳва ичишнинг саломатлик учун 4 та фойдаси
17:17 / 31.05.2026