Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатлар олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида 17 январ куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Миробод тумани — “Қорасув” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
- Учтепа тумани — “Журжоний” МФЙ ҳамда 14-мавзе, 15-мавзе ва 21-мавзеларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 13:00 гача;
- Олмазор тумани — “Ҳофиз Кўхакий”, “Зарбдор” ҳамда “Шоший” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 15:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтилган.
















