Ўзбекистон | 07:33 / 24.01.2024
2237
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда болаларнинг 74 фоизи мактабгача таълим билан қамраб олинган 

2023 йилда республика миқёсида болаларнинг 74 фоизи мактабгача таълимга қамраб олинган. Бу ҳақда Мактабгача таълим агентлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева маълумот берди.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, 2023 йил давомида 182 та (57 та янги қуриш ва 113 та реконструкция қилиш, 2 та мукаммал таъмирлаш) давлат МТТда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 

71 та ДХШ асосидаги НМТТ (7 100 ўринли) ҳамда 4 402 та (116 998 ўринли) оилавий шаклдаги НМТТ ташкил этилди.

2023 йил давомида 98 та тўлиқ кунлик, 271 та қисқа муддатли, 428 та (370 та хоналарда) мажбурий бепул тайёрлов гуруҳлари ташкил этилиши натижасида жами 711 768 нафар 6 ёшли болаларнинг 661 945 нафари ёки 93,0 фоизи қамраб олинди. 

Мактабгача таълим билан қамраб олинган 661 945 нафар (93 фоиз) 6 ёшли болаларнинг 170 721 нафари 7 490 та бошланғич таълимга бир йиллик бепул мажбурий тайёрлов гуруҳларига, 457 008 нафари 9 031 та тўлиқ кунлик тайёрлов гуруҳларига, 33 429 нафари 1 337 та қисқа муддатли тайёрлов гуруҳларига, 787 нафари мобил гуруҳларга қамраб олинди.

Мавзуга оид