Шавкат Мирзиёев ОИИБ президенти билан учрашув ўтказди
Ушбу етакчи халқаро молиявий институт билан стратегик шерикликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитойга давлат ташрифининг ишбилармонлик тадбирлари доирасида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки бош қароргоҳига ташриф буюриб, банк президенти Цзин Лицюн билан музокара ўтказди.
Ушбу етакчи халқаро молиявий институт билан стратегик шерикликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Кейинги йилларда банк билан ҳамкорлик мисли кўрилмаган юксак даражага кўтарилди. Қўшма лойиҳалар портфели 3 миллиард доллардан ошди. 2023 йилнинг ўзида жалб қилинган инвестициялар ҳажми 1 миллиард долларга етди.
Энергетика, сув таъминоти, автомобил ва темирйўлларни реконструкция қилиш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича муҳим лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Давлат раҳбари стратегик хомашёни чуқур қайта ишлаш лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтириш ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида ижтимоий аҳамиятга эга дастурларни амалга ошириш муҳимлигини қайд этди.
Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган таркибий ислоҳотлар доирасида устувор йўналишлардаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича 2026 йилгача мўлжалланган қўшма ҳамкорлик дастури қабул қилинди.
Марказий Осиё минтақасидаги стратегик муҳим инфратузилмавий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Банк бошқарувчилари кенгашининг жорий йил сентябр ойида Самарқанд шаҳрида бўлажак йиллик йиғилишига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг амалий жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
20:39 / 13.11.2024
Хитой орбитага юк ташувчи кўп марталик космик кемасини намойиш этди
17:53 / 13.11.2024
Ўзбекистон олтин ишлаб чиқарувчи давлатларнинг етакчи ўнталигига кирди
18:44 / 12.11.2024
Хитойда автомобил одамлар устига бостириб бориши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди
22:21 / 11.11.2024