Туман/шаҳарлар даражасида ихтисослашган ёрдам ҳажмини кўпайтириш орқали туман/шаҳар аҳолисининг вилоят марказларига тиббий ёрдам олиш борасидаги мурожаатларини 50 фоизгача (йилига ўртача 7 фоиздан) қисқартириш режалаштирилмоқда.

«Аҳоли саломатлиги-2030» миллий стратегиясининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, республика ва вилоят даражасида бажариладиган ташхислаш ва даволаш амалиётлари босқичма-босқич туман (шаҳар) даражасида амалиётга жорий қилиб борилади.

Ҳар бир марказ томонидан йилига 4-8 турда ташхислаш ва даволаш усулларини туман (шаҳар) даражасида амалиётга татбиқ этиш кўзда тутилмоқда.