10:16 / 26.01.2024
3560

Исроил Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимида ягона рақамли платформани жорий этиши мумкин

Исроил компанияси Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини мониторинг ва назорат қилиш бўйича ягона рақамли платформани жорий қилиш таклифини илгари сурмоқда.

Фото: Getty images

Ўзбекистон дипломатлари Исроилнинг Ewave MD Medical компанияси таъсисчилари Шаул Накар ва Ёсси Ян билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Мулоқот чоғида Ўзбекистонда Исроил компаниясининг ечимларига асосланган бирламчи тиббий-санитария ёрдамдан бошлаб, соғлиқни сақлаш тизимини мониторинг ва назорат қилиш учун ягона рақамли платформани жорий қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Компания раҳбарларининг айтишича, таклиф этилаётган платформа ғарб аналогларига қараганда Ўзбекистон шароитига мослаштирилган ҳамда ўзгарувчан талабларга жавоб бериш хусусиятларга эга.

Бўлиб ўтган учрашув якунида Ewave MD Medical компанияси дастурининг пилот лойиҳасини Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш, Мактабгача ва мактаб таълим вазирликлари вакиллари билан муҳокама қилиш ва амалга ошириш ҳақида келишиб олинди.

Top