Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги янги элчиси тайинланди
Сардор Рустамбоев 2018-2023 йилларда мамлакатнинг Франциядаги элчихонасига раҳбарлик қилган.
Кеча Ўзбекистоннинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистон пойтахтига келди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Дипломат 45 ёшда. Бирмингем университети (Буюк Британия), Тошкент давлат шарқшунослик университети, Лондон университетининг (Буюк Британия) Шарқ ва Африка тадқиқотлари мактаби, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини битирган. Сиёсий фанлар номзоди илмий даражасига эга.
Ташқи ишлар вазирлиги тизимида 2000 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. У марказий аппаратда атташедан тортиб бўлим бошлиғигача бўлган турли лавозимларда фаолият юритган. Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси ва Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти (Пекин ш., Хитой) котибиятида ишлаган. 2018-2023 йилларда мамлакатнинг Франциядаги элчихонасига раҳбарлик қилган.
Сардор Рустамбоев 2020–2023 йилларда Деҳлидаги элчихонага раҳбарлик қилган ва 2023 йил сентябр ойида Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси этиб тайинланган Дилшод Аҳадов ўрнига тайинланди.
Мавзуга оид
22:47 / 09.07.2026
Ҳиндистон Хитойни ортда қолдириб, Россия нефтининг асосий харидорига айланди
08:50 / 08.07.2026
2026–2027 йилларда энг тез ўсадиган иқтисодиётлар маълум қилинди
18:30 / 07.07.2026
Бухорода ҳиндистонлик талаба юртдошини ўлдирди
11:04 / 30.06.2026