Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
8 йилдан бери қидирувда бўлган аёл Туркиядан депортация қилинди
Фуқароларнинг кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштиришда айбланган аёл Истанбул шаҳрида қўлга олинган.
Фирибгарликда айбланиб Туркияда қўлга олинган аёл Ўзбекистонга депортация қилинди. Бу ҳақда Истанбулдаги бош консулхона матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида фуқароларнинг кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштиришда айбланиб, 2016 йилдан буён қидирувда бўлган 66 ёшли Р.Х. 2024 йил 13 январ куни Истанбул шаҳрида қўлга олинган.
Р.Х. 28 январ куни Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари иштирокида Истанбул халқаро аэропортидан Ўзбекистонга депортация қилинган.
Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралмоқда.
Олдинроқ «Фаҳш баронессаси» ва «Мадам Клод» лақаблари билан танилган ўзбекистонлик аёл Туркиянинг Чаноққалъа вилояти ҳудудида қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинганди.
Мавзуга оид
20:37 / 16.03.2026
Жиззахда «оперативник» фириб устида қўлга олинди
21:12 / 15.03.2026
Жиззахда тендерда ғолиб чиқишга ёрдам бериш эвазига пул талаб қилганлар ушланди
09:12 / 09.03.2026
ДХХ тезкор тадбирларида икки нафар шахс пул олаётган вақтда ушланди
11:39 / 28.02.2026