Ҳосписларда оғир гематологик, онкологик ва клиник иммунологик касалликлари бор беморларга паллиатив ёрдам кўрсатилади.
Давлат дастури лойиҳасига кўра, ҳосписларни ташкил этиш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фаолиятига доимий кўмаклашиш лойиҳалари учун Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан грантлар эълон қилиб бориш ва молиялаштириш амалиёти йўлга қўйилиши кутилмоқда.
Бу вазифа ижросини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига юклатиш таклиф этилган.
Болаларнинг дардини енгиллаштирувчи маскан — Ўзбекистондаги илк ҳосписдан репортаж







