Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши қарорига кўра, 2024 йил 20 февралдан бошлаб, ичимлик ва оқова сув нархи оширилади.
Янги тарифларга кўра:
- Аҳолига ичимлик суви 1 м3 - 2000 сўм;
- Бюджет ташкилотларига ичимлик суви 1 м3 - 9000 сўм;
- Бошқа ташкилотларга ичимлик суви 1 м3 - 9000 сўм;
- Аҳолига оқова хизмати 1 м3 - 1000 сўм;
- Бюджет ташкилотларига оқова хизмати 1 м3 - 2000 сўм;
- Бошқа ташкилотларга оқова хизмати 1 м3 - 2000 сўм қилиб белгиланган.
Шунингдек, ҳисоблаш ускуналари бўлмаган ҳолатларда совуқ сув хизмати бўйича тўловлар белгиланган тарифларга ошиб борувчи 1,5 коэффициентни қўллаган ҳолда ҳисобланади.








