8 феврал куни соат 03:45 дан бери қолдириб, парвоз вақти 6 соатдан ҳам ошиб кетган Тошкент – Москва йўналишидаги авиақатнов учун чартер рейс қўйилади.

Uzbekistan Airportsʼнинг хабар беришича, “Aeroflot” компанияси йўловчиларини олиб кетиш учун пойтахт аэропортидан уча олмаган SU1871 самолётини алмаштириб, парвозни SU7774 чартер рейс билан амалга оширади.

Аэропортлар хизмати, парвоз жадвалига киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги батафсил маълумотни авиаташувчидан олиш мумкинлигини қайд этган.