Чирчиқда боғча тарбиячиси болани уриб, ҳожатхонага қамаб қўйди
Хусусий мактабда рўй берган воқеада тарбиячи болани тушлик пайтида ухлай олмай йиғлагани учун бир неча марта уришиб, кейин уриб, ҳожатхонага қамаб қўйган. Ҳозирда тарбиячи ишдан олинган, терговга қадар текширув кетяпти. Болалар омбудсмани бундай ҳаракатлар жавобсиз қолмаслиги ва боланинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун ҳолатни назоратга олган.
Ижтимоий тармоқларда “Чирчиқдаги боғчада мураббий болакайни урганликда айбланмоқда” сарлавҳаси остида видео тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолатни назоратга олганини маълум қилди.
Аниқланишича, воқеа Чирчиқ шаҳридаги хусусий боғчада 8 феврал куни рўй берган. Боғча тарбиячиси оилавий сабабларга кўра асабий ҳолатда бўлгани туфайли тушлик пайтида ухлай олмай йиғлаётган болага бир неча бор қаттиқ бақириб, сўнг болани уриб, ҳожатхонага қамаб қўйган.
Ҳозирда бу тарбиячи Меҳнат кодексининг 161-моддасининг 5-банди (ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузгани учун меҳнат шартномасини бекор қилиш) асосида лавозимидан озод этилган.
Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда ва тарбиячининг ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилмоқда.
“Тарбиячи томонидан бу тарздаги жазо усулининг қўлланиши боланинг манфаатларига мутлақо зиддир.
Боланинг руҳий-эмоционал соғлиғига, шаъни ва қадр-қимматига путур етказувчи бундай ҳаракатлар жавобсиз қолиши мумкин эмас!” – дейилади Болалар омбудсмани баёнотида.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил бу факт бўйича боланинг қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан ўз кузатувини қатъий давом эттиради. Таъкидланишича, бу борада қўшимча маълумот берилади.
Мавзуга оид
17:43 / 05.12.2024
Ҳукумат қонундан ташқари 10 трлн сўм харажат қилган. Депутатлар 9 дақиқада бу харажатларни қонунга киритиб берди
16:59 / 04.12.2024
Андижондаги мутасаддиларнинг ҳаракатларига баҳо бериш учун огоҳлантирув ҳужжати киритилди — Болалар омбудсмани
18:47 / 03.12.2024
Андижонда мактаб ўқувчилари “қизил тоифа”га ажратилди
20:40 / 28.11.2024