Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда маст ҳолда қўлга тушиб, ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган ҳайдовчилар ушланди
Иккала ҳолатда ҳам маст ҳолда ва тегишли ҳужжатларсиз ҳамда давлат рақам белгисисиз юрган ҳайдовчилар ЙПХ ходимларига пора таклиф қилган.

2024 йил 16 январ куни соат 23:20 ларда Каттақўрғон туманида ЙПХ ходими давлат рақам белгисисиз ҳаракатланаётган “Кобалт” машинасини тўхтатганда ҳайдовчи тегишли ҳужжатларни тақдим эта олмаган. Ходим унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, машина жарима майдонига жойлаштирилган.
Ҳайдовчи ЙПХ ходимига маъмурий баённомани йўқ қилиш ҳамда машинани жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига 400 доллар таклиф қилган. Ходим бу ҳақда тегишли ташкилотга хабар берган.
ИИВ ШХББ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ҳамда прокуратура департаментининг Каттақўрғон туман бўлими ходимлари ўтказган тезкор тадбирда ҳайдовчи ЙПХ ходимига хизмат хонасида 400 доллар берган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура департаментининг Каттақўрғон туман бўлими томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Паст Дарғом туманида 3-ЙПХ ходими ҳайдовчи “Кобалт” машинасини маст ҳолатда бошқариб келаётганини аниқлаб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирган ва машинани жарима майдонига жойлаштирган.
Ҳайдовчи ЙПХ ходимига маъмурий баённомани йўқ қилиш ҳамда машинасини жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига 400 долларни пора сифатида таклиф қилган. Ходим бу ҳақда тегишли ташкилотга хабар берган.
ИИВ ШХББ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ҳамда Паст Дарғом туман прокуратураси ходимлари ўтказган тезкор тадбирда ҳайдовчи ЙПХ ходимига хизмат хонасида 400 доллар берган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Паст Дарғом туман прокуратураси томонидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – ҳалол дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Хитой Тошкентда аккумуляторларни сақлаш тизимини барпо этади
Ўзбекистон | 14:34
-
Тошкент вилоятида адвокат 20 минг доллар билан ушланди
Ўзбекистон | 14:25
-
Германияда бир йил ичида депортациялар сони сезиларли даражада ошди
Жаҳон | 13:58
Мавзуга оид

21:17 / 25.07.2025
Самарқанд шаҳрининг ёши 3 минг йил деб қайта баҳоланади

14:40 / 21.07.2025
Россия мудофаа вазири собиқ ўринбосари ишида - пора бўйича яна 2 та эпизод

12:29 / 18.07.2025
Пластик карта орқали пора олган божхона инспектори ушланди

13:03 / 16.07.2025