Украинада урушнинг 720-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • АҚШ Путиннинг можарони музлатиш учун Украинада ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги таклифини рад этган, деб хабар беради Reuters. Нашр манбаларига кўра, 2023 йилда Путин воситачилар орқали, жумладан Москванинг Яқин Шарқдаги ҳамкорлари воситачилигида Украинада ўт очишни тўхтатиш имкониятини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган. Аммо бундан наф бўлмаган.
  • Россиядаги телеграм-каналлар Украина қуролли кучларининг Донецк областидаги полигонига зарба берилганини хабар қилди. Украина томони бу хабарни дезинформация деб атаган.
  • АҚШ сенати Украинага ҳарбий ёрдам ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.
  • Украина ғарбидаги Космач қишлоғида маҳаллий эркаклар урушга олиб кетилаётгани учун намойиш ўтказилди. Аҳоли вакиллари болали аёлни «ҳарбий комиссариат айғоқчиси» сифатида гумонлаб калтаклаган.
  • Финландия президентлиги учун сайловларда ғолиб чиққан собиқ бош вазир Александр Стубб Украинада «тинчлик сари йўл жанг майдони орқали ўтиши»ни маълум қилди.

Харкив ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганларнинг дафн этилиши

Харкивлик аёл 10 февралга ўтар кечаси йўлланган зарба вақтида ҳалок бўлган шаҳар аҳолисига қўйилган ёдгорлик ёнида йиғламоқда. Россия қўшини шаҳарга Shahed дронлари билан зарба берган — етти киши ҳалок бўлган, шундан уч нафари болалар (етти ва тўрт ёшларда, шунингдек ярим йиллик чақалоқ)
Vladyslav Musiienko / Reuters / Scanpix / LETA
Ҳалок бўлган уч бола ва уларнинг ота-онасининг қариндошлари дафн маросимида
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA

Волчанск ўққа тутилиши оқибатлари

Волчанск — Харкив областида, Россия-Украина чегарасидан беш километр масофада жойлашган шаҳар. Област ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубов 13 феврал куни россияликлар зарбаси оқибатида шаҳарда тинч аҳоли вакили бўлган 61 ёшли аёл ҳалок бўлганини маълум қилган, яна бир аёл яраланган. Ўққа тутиш вақтида улар Волчанск марказидаги бозорда бўлишган.