Андижонда электр энергия, Самарқандда табиий газ ўғирлаган шахсларга жиноий иш очилди
Ҳар икки гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Бош прокуратура икки ҳудудда ёқилғи - энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган назорат тадбирида Андижон вилоятидаги “A.G.A.G.” МЧЖ раҳбари Ш.А. Асака тумани Ниёзботир маҳалласи ҳудудида жойлашган узум боғини суғориш мақсадида ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, электр тармоғига тўғридан - тўғри ўзбошимчалик билан улангани аниқланган. У бу орқали ноқонуний равишда 264,1 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаган.
Самарқанд вилоятидаги “S.I.” оилавий корхонаси раҳбари С.Р. эса Пастдарғом туманининг Камолот маҳалласи ҳудудида жойлашган иссиқхонада тижорат мақсадида, ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, газ тармоғига тўғридан-тўғри уланган. Ўтказилган назорат тадбирида у ноқонуний равишда 443,3 млн сўмлик табиий газни ўғирлаганлиги аниқланган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан гумонланувчиларга Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Олдинроқ Самарқандда электр ва газдан ноқонуний фойдаланган истеъмолчилар тизимга 5 млрд сўм зарар етказгани, Тошкент вилоятида иккита иссиқхона 577 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
16:13 / 20.12.2024
Йигирмага яқин болани 1,5 минг км масофага ташиётган учта Damas ушланди
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
16:54 / 19.12.2024
Андижонда Суриядаги террорчи гуруҳларга пул юборган фуқаро 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди
19:07 / 18.12.2024