Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон авиакомпанияси Туркистон-Самарқанд йўналишида парвозларни йўлга қўяди
Парвозлар ҳафтасига 2 марта (жума, якшанба) Bombardier DHC 8-Q400 русумидаги самолётларда амалга оширилади.
Қозоғистон Транспорт вазирлигининг Фуқаро авиацияси қўмитаси авиакомпаниялар билан ҳамкорликда парвозлар сонини кўпайтириш ва географиясини кенгайтиришни давом эттирмоқда. Бу ҳақда Kazinform хабар берди.
Қайд қилинишича, 2024 йил 15 мартидан бошлаб Qazaq Air авиакомпанияси Туркистон-Самарқанд йўналишида парвозларни йўлга қўйишни режалаштирган.
Парвозлар ҳафтасига 2 марта (жума, якшанба) Bombardier DHC 8-Q400 русумидаги самолётларда амалга оширилади.
Таъкидланишича, ҳаво қатновининг кўпайиши Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, бизнес, сармоявий ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Мавзуга оид
09:00
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026