Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда йўловчилар пароли ва картаси бўйича маълумотни йиғиш бошланиши мумкин
Транспорт вазирлиги 1 сентябрдан бошлаб йўловчиларнинг пароллари ва банк карталари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш бўйича буйруқ тайёрлади.
Россия Транспорт вазирлиги ташувчиларга банк карталари, IP-манзиллари, телефон рақамлари, электрон почта манзиллари ва йўловчилар аккаунтлари пароллари ҳақидаги маълумотларни ягона маълумотлар базасига ўтказиш мажбуриятини юкламоқчи, деб ёзади «Коммерсант» газетаси 22 феврал, пайшанба куни манбаларга таяниб.
Нашрнинг ёзишича, Транспорт вазирлиги тегишли буйруқ лойиҳасини аллақачон тайёрлаб қўйган ва у 1 сентябрдан кучга кириши керак. Маълумотлар ташувчилар томонидан ҳаво, сув ва темирйўл транспорти, шунингдек, шаҳарлараро ва халқаро ташувлар бўйича автомобил транспорти учун амал қилади (Москва ва Москва вилояти, Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти ўртасидаги рейслар бундан мустасно), деб ёзади «Коммерсант».
Барча маълумотлар ягона давлат транспорт хавфсизлиги ахборот тизимига (ЕГИС ОТБ) киритилади. Ундан ФСБ, Ички ишлар вазирлиги, Росавиация ва Ространснадзор фойдалана олади. Ҳозирда маълумотлар базасида фақат паспорт маълумотлари, сафар санаси ва маршрути тўпланади. Эндиликда, «Коммерсант» таъкидлашича, ташувчининг веб-сайти ёки иловасида аккаунт маълумотлари (логин ва парол), шунингдек, тўлов учун фойдаланилган банк картаси ҳақидаги ахборотни (охирги тўртта рақам ва банк номи) тўплаш таклиф этиляпти. Маълумотлар етти йил давомида сақланиши режалаштирилган.
Ташувчилар хавфлар борлигини таъкидлаяпти
Ҳаво транспорти эксплуатантлари ассоциацияси (АЭВТ) Транспорт вазирлиги лойиҳасига жавобан, йўловчилар ҳақидаги баъзи қўшимча маълумотлар, хусусан, аккаунтнинг логин ва пароли «махфий маълумот, шунинг учун улар субъект розилигисиз ошкор этилиши мумкин эмас»лигини таъкидлади.
Россия темирйўллари ва йирик авиакомпаниялар расмий изоҳ бермади. «Коммерсант»нинг соҳадаги манбалари маълумотларни тўплаш ва узатиш авиакомпанияларга қўшимча харажатлар, божлар ва масъулият юклашига, жумладан, уларнинг сизиб чиқиши мумкинлигига эътибор қаратди.
Мавзуга оид
12:44 / 03.05.2026
Тошкент метросида йўловчи поезд йўлига тушиб кетди
08:25 / 07.02.2026
Centrum Air'нинг Урганч—Тошкент рейсига 12 йўловчи “сиғмай” қолди
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025