Украинада урушнинг 733-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Аннексия қилинган «ДХР» расмийлари Авдийивка атрофида америкаликларнинг Abrams танки йўқ қилингани ҳақида хабар берди — бу уруш бошидан буён биринчи ҳолат. Украина қуролли кучлари танк зарбага учраганини расман тасдиқламаган.
- Белгород областида дрон ҳужуми оқибатида уч киши ҳалок бўлди, яна уч киши жароҳат олган.
- Венгрия парламенти Швециянинг НАТОга аъзо бўлишини маъқуллади. Бу Стокҳолм алянсга аъзо бўлишидаги сўнгги тўсиқ эди.
- Россия дрони 25 феврал куни Миколайивга ташриф вақтида Германия ТИВ раҳбари Анналена Бербокнинг кортежини кузатган. Шундан сўнг вазир дарҳол Украинани тарк этган.
- Der Spiegel нашри тасдиқлашича, Германия Украинага снарядлар етказиб бериш бўйича Ҳиндистон билан махфий музокаралар олиб бормоқда.
Қўл ёки оёғидан айрилган украин аскарларининг реабилитация жараёни

Chris McGrath / Getty Images

Chris McGrath / Getty Images



























