Ўзбекистон | 08:32 / 29.02.2024
4089
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳри ва 7 вилоятга ҳаво сифати мониторинги бўйича станциялар олиб келинди

Тошкент шаҳри ва еттита вилоятга 8 автоматик станция олиб келингани маълум қилинди. 

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Экология вазирлиги хабарига кўра, “Замин” фонди ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигининг “Атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторингини автоматлаштириш” қўшма лойиҳаси давом этмоқда. 

Лойиҳа доирасида Андижон, Наманган, Навоий, Фарғона, Бухоро, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрига навбатдаги 8 та автоматик станция олиб келинди.

Ускуналар созланиб, тест синовлари якунлангач, ягона маълумотлар базасига уланади. Гидрометеорология хизмати агентлигининг ҳудудлардаги ходимлари ўқитилади. Станциялардан олинган маълумотлар monitoring.meteo.uz миллий платформасига узатиб борилади.

Мавзуга оид