Ажойиб OLED-дисплей, сунъий интеллект алгоритмларига эга нейропроцессор ва қойилмақом совутиш тизими, шунингдек, юпқа ва чиройли корпус ичидаги флагман NVIDIA GeForce RTX 4090 график картаси геймерлар учун максимал самарадорликни таъминлайди.
ASUS янгиланган ROG Zephyrus G16 (2024) ўйин ноутбукини тақдим этди ва унинг талабчан фойдаланувчиларнинг ҳаёти учун фойдали томонлари ҳақида ўртоқлашди.
Янги маҳсулот сунъий интеллект алгоритмлари ва қойилмақом совутиш тизимига эга Intel Core Ultra 9 185H нейропроцессори, шунингдек, ноутбуклар учун флагман ҳисобланган NVIDIA GeForce RTX 4090 видео картаси билан жиҳозланган бўлиб, улар геймер учун доимий юқори унумдорликни таъминлайди. Ноутбук, шунингдек, замонавий нозик корпус дизайни, ROG Nebula OLED дисплейи ва янги акустикага эга бўлди.

Технология чўққисидаги экран
Геймер учун ўз ноутбукининг дисплейи бошқа компонентларга қараганда кўпроқ муҳим ҳисобланади, шунинг учун юқори даражадаги ўйин қурилмаси иложи борича мукаммал экран хусусиятларига эга бўлиши керак. Янги Zephyrus G16`нинг параметрлари айнан шундай. У 16 дюймли катта диагоналли экранга эга бўлиб, томонлар нисбати 16:10, ундан фойдаланаётган инсон экранда бўлаётган воқеаларга тўлалигича сингиб кетиши аниқ.

Zephyrus G16 компаниянинг ROG Nebula OLED дисплейига эга бўлган биринчи ўйин ноутбукидир. Айнан шу сабабга кўра, экран юқори даражадаги хусусиятлари билан ажралиб туради.
Янги G16 2,5К матрица ўлчамларига ва 240 Гц тасвирни янгилаш тезлигига эга. Жавоб бериш тезлиги – 0,2 мс. Ноутбук дисплейи DCI-P3 ранг майдонининг 100 фоизини қамраб олади ва G-Sync технологиясини қўллаб-қувватлайди, бу эса кадр тезлиги қисқа вақтга пасайганда ҳам ҳаракатланувчи объектларнинг аниқ кўрсатилишини таъминлайди.

Талабчан инсонлар учун ишончли куч
Янги ROG Zephyrus G16 2024 ичида сунъий интеллект алгоритмларига эга юқори даражадаги Intel Core Ultra 9 185H нейропроцессори ва флагман ҳисобланувчи NVIDIA GeForce RTX 4090 график картаси мавжуд. Ноутбукдаги бу иккита компонент тақдим этадиган ажойиб қувват туфайли талабчан фойдаланувчиларнинг ҳатто энг мураккаб вазифалари ҳам қийинчилик туғдирмайди.



















