Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон аҳолисини ҳаво ифлосланиши ҳақида хабардор қилиш бошланади
Чанг бўрони содир бўлаётганда ва атмосфера ҳавосида майда заррачалар белгиланган меъёрдан юқори бўлгани аниқланганда аҳолини огоҳлантириш амалиёти жорий этилади.
Қозоғистоннинг "Казинформ" халқаро ахборот агентлиги "Ўзбекистон аҳолисини ҳаво ифлосланиши ҳақида хабардор қилиш бошланади" сарлавҳали мақола эълон қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Агентликнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда 1 мартдан чанг бўрони содир бўлаётганда ва атмосфера ҳавосида майда заррачалар белгиланган меъёрдан юқори бўлгани аниқланганда аҳолини огоҳлантириш амалиёти жорий этилади.
"Бу Шавкат Мирзиёевнинг 21 февралдаги "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини 2024 йилда амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги фармонида кўзга тутилган", ‑ дейилади мақолада.
Қайд этилишича, шунингдек, март ойидан бошлаб ўлчами 500 метр квадрат ва ундан ортиқ бўлган қурилиш объектларида, унга кириб-чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этиш бўйича мажбурий талаблар жорий этиш топширилган.
Мавзуга оид
07:50 / 29.10.2025
Ҳиндистон ҳаво сифатини яхшилаш учун сунъий ёмғирни қўллайди
11:00 / 06.10.2025
Тошкент ҳавоси ифлослиги бўйича дунёда 1-ўринга чиқди
20:10 / 11.03.2025
ЖССТ: Ҳар йили ҳаво ифлосланиши оқибатида 7 миллионга яқин одам вафот этмоқда
12:54 / 04.03.2025