Агар СССР тарихига назар ташланса, бу давлат ташкил топганидан бошлаб қарийб парчаланиб кетганча доим қўшни давлатларга ҳудудий даъволар қилган. Турли йилларда қўшнилар ерининг бир қисмини босиб олган.

1939 йил августда Москвада Молотов Риббентроп пакти имзолангандан сўнг кўп ўтмай Германия ва СССР Шарқий Европадаги қатор давлатларни босиб олиб, уларнинг ҳудудини ўзаро тақсимлаб олишади.

Шу тариқа 1939-1940 йилларда СССР аввалига Полшанинг, сўнг Финландия, Чехословакия, Венгрия ва Руминиянинг бир қисм ҳудудини босиб олиб, ўз таркибига қўшади.

Иккинчи жаҳон уруши тугагандан сўнг Германия ўзи босиб олган барча ҳудудларни, шунингдек, ўзига тегишли бўлган Шарқий Пруссия ерларини йўқотади.

Бироқ советлар урушнинг асосий ғолиби сифатида Шарқий Европа давлатларидан босиб олган ҳудудларини қайтариб беришмайди. Аксинча, яна бир нечта давлатнинг ҳудудларини эгаллаб олишади, бошқасига давлатларга ҳудудий даъволар билан чиқишади.

1939-1945 йиллар оралиғида СССР Шарқий Европада босиб олган ҳудудлари

Масалан, Япония таслим бўлганидан сўнг унга тегишли Курил оролларини босиб олишади. Хитойга ва корейсларга тегишли ҳудудларни эгаллашади.

Узоқ Шарқда ўз мақсадига эришган советлар энди Кавказда 1940-йиллар охири, 1950-йиллар бошларида Туркиядан ер даъво қилишга ўтишади. Натижада Туркия НАТОга аъзо бўлади ва шу тариқа советларнинг даъволаридан қутулади.

Бу орада 1960-йилларда Хитой бироз оёққа туриб олгандан сўнг ўз ҳудудларини талаб қила бошлайди. Бироқ ўша пайтларда СССР Хитойдан бир неча баробар қудратли, ҳарбий салоҳияти устун эди.

Шу сабабли ҳар икки давлат ўртасида қисқа вақтда бўлиб ўтган бир нечта қуролли тўқнашувда советлар ғалаба қозонади. Бироқ Хитой ер даъвосидан кечиб кетмайди ва ўша ерларнинг бир қисмини 21-асрда қайтариб олишга муваффақ бўлди.

Хитойнинг маъмурий харитаси

СССР ва Хитой орасидаги муносабатларнинг совиши