Украинадаги урушнинг 745-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- BBC ва «Медиазона» кенг кўламли уруш бошланганидан буённ Украинада ҳалок бўлган 46 минг россиялик ҳарбий ўлимини очиқ манбалар орқали тасдиқлади.
- Франция мудофаа вазири Себастян Лекорню француз ҳарбийлари ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш учун эмас, балки миналардан тозалаш ёки украин аскарларини ўқитиш мақсадида Украинага юборилиши мумкинлигини маълум қилди.
- Француз компаниялари Украина ҳудудида ҳарбий техникалар учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни бошлайди.
- Белгород областининг Рождественка қишлоғида украинларнинг камикадзе дронлари ҳужуми оқибатида икки киши ҳалок бўлди.
- Харкив области Купянск шаҳри ўққа тутилиши оқибатида тинч аҳоли вакилларидан икки киши ҳалок бўлди; Чуҳуйив ўққа тутилиши оқибатида уч ёшли бола жароҳатланди.
- Владимир Зеленский Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашди. Туркия ўз ҳудудида урушни якунлаш бўйича Украина ва Россия ўртасидаги саммитни қабул қилишга тайёрлигини маълум қилди.
- Жо Байден Конгрессга ҳар йилги мурожаатида Украинага ҳарбий ёрдамни маъқуллашга чақирди.
- Чехия бош вазири Петр Фиала Украинага 300 мингта ўқ-дори етказиб бериш учун етарли маблағ тўплашга муваффақ бўлингани ҳақида хабар берди.
- Bloomberg Украинани тиклаш 1 триллион долларга тушиши, тахминий режа аллақачон мавжудлиги ҳақида хабар берди.
Бахмут яқинидаги украин аскарлари чехлар гаубицалари билан








































