Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Литвада Россия рақамларига эга 50 га яқин машина мусодара қилиниши мумкин
11 мартдан бошлаб Литвада Россия давлат рақамларига эга автомобиллар мусодара қилиниши мумкин. Мамлакатда ўнлаб бундай машиналар мавжуд.
Расмийларнинг 11 мартгача мамлакатда рўйхатдан ўтказиш ёки ҳудудни тарк этиш ҳақидаги кўрсатмаларига қарамай, Россия давлат рақамларига эга ўнлаб автомобиллар Литвада ҳамон сақланиб қолмоқда.
«Божхона маълумотларига кўра, Россияда рўйхатдан ўтган давлат рақамларига эга бўлган бир неча ўнлаб автомобиллар ҳамон Литвада ҳаракатланмоқда. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, 50 га яқин», деди божхона бошқармаси матбуот котиби Ирмина Фролова- Милашене 10 март, якшанба куни BNS’га.
Унинг сўзларига кўра, гап йўл ҳаракатида иштирок этаётган автомобиллар ҳақида кетмоқда, баъзилари эса тўхташ жойлари ёки бошқа жойларда турган бўлиши мумкин. Агар бундай транспорт воситаларининг Литвада бўлиш ҳуқуқи йўқлиги аниқланса, бу халқаро санкциялар бузилиши сифатида баҳоланади, дея таъкидлади божхона бошқармаси вакили.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ транспорт воситаси мусодара қилинади ва қоидабузарлар жаримага тортилади. Биринчи қоидабузарлик учун жисмоний шахслар 200 евродан 6 000 еврогача, такрорий қоидабузарликлар учун 2 000 евродан 6 000 минг еврогача жарима олиши мумкин. Юридик шахслар раҳбарияти мос равишда 600 евродан 6 000 еврогача ва 4 000 евродан 6 000 еврогача жаримага тортилади.
Шу билан бирга, Россия давлат рақамларига эга автомобилларда Литвадан транзит орқали Калининград вилоятига ёки ундан тескари йўналишда ҳаракатланаётган Россия Федерацияси фуқаролари учун истисно қилинади, дея тушунтирди божхона хизмати. Бироқ, бу ҳолатда, мамлакатни 24 соат ичида кесиб ўтиш керак бўлади ва машина эгаси унга ҳамроҳ бўлиши лозим. Агар эгаси йўқ бўлса, транспорт воситаси Литва ҳудудига киритилмайди.
Россиядан Литвага автомобилларнинг кириши
Вилнюс март ойи бошида Евроиттифоқнинг Россияга қарши санкцияларига таяниб, Россия рақамларига эга автомобиллар мусодара қилиниши ҳақида огоҳлантирган эди. 2023 йил 12 сентябрдан Литва ва Латвияда Россия давлат рақамларига эга автомобилларни олиб кириш тақиқланди. Эстония чекловларга бир кундан кейин қўшилди.
Болтиқбўйи мамлакатлари бу чорани Европа комиссияси томонидан 2023 йил 8 сентябрда эълон қилинган Россия Федерациясига Украинага ҳарбий тажовуз қилгани учун киритилган санкцияларни қўшимча аниқлаштириш бўйича директиваси билан изоҳлади. Ушбу ҳужжатга кўра, Россияда рўйхатдан ўтган транспорт воситалари энди Европа Иттифоқи ҳудудига кириши мумкин эмас.
Мавзуга оид
10:56 / 27.05.2026
Латвия ва Литва Россия элчиларини чақиртирди
21:31 / 21.05.2026
Литва ТИВ раҳбари НАТО кучлари Россиянинг Калининграддаги ҳарбий базаларини «ер билан битта қила олиши»ни айтди
12:23 / 24.03.2026
Литва Беларусдан дрон учиб келганини маълум қилди
15:45 / 23.03.2026