Ўзбекистон | 11:13 / 14.03.2024
5513
1 дақиқада ўқилади
8 турдаги қалбакилаштирилган фармацевтика маҳсулотлари аниқланди
Феврал ойида 8 турдаги 1498 ўрам қалбакилаштирилган фармацевтика маҳсулотлари аниқланди.
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази хабарига кўра, жорий йилнинг феврал ойида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига тезкор тадбирларда олинган фармацевтика маҳсулотларини экспертизадан ўтказиш бўйича 206 та мурожаат келиб тушди.
Тақдим қилинган дори воситалари ва тиббий буюмлар ўрнатилган тартибда лаборатория текширувидан ўтказилганда, таҳлиллар натижаларига кўра, ноқонуний муомалада бўлган:
- 5958 ўрам - давлат рўйхатидан ўтган ва мувофиқлик сертификати мавжуд;
- 4505 ўрам - давлат рўйхатидан ўтмаган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган;
- 300 ўрам - ёрлиқлаш кўрсаткичи бўйича номувофиқ (контрафакт);
- 726 ўрам - яроқлилик муддати тугаган (сифатсиз);
- 1498 ўрам - қалбакилаштирилган;
- 12 987 ўрам - умумий фармацевтика маҳсулотларининг тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин эмаслиги юзасидан хулоса берилган.
Мавзуга оид
11:40 / 16.10.2024
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди
20:04 / 14.10.2024
Чилонзорда салкам 44 минг долларга қалбаки дори сотганлар ушланди
23:02 / 10.10.2024
Британия компанияси Zantac дориси туфайли киритилган даъволарга 2,2 млрд доллар тўлайди
23:11 / 27.09.2024