Ўзбекистон | 11:37 / 16.03.2024
3542
1 дақиқада ўқилади

Мадридда испан сармоясини Марказий Осиёга жалб этиш масаласи муҳокама қилинди

Ўзбекистон элчихонаси томонидан Мадрид шаҳридаги Сан Пабло университети билан ҳамкорликда "Марказий Осиёда испан сармояси учун имкониятлар" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Фото: Дунё

"Дунё" хабарига кўра, унда Испания Саноат, савдо ва туризм вазирлиги, Airbus компанияси минтақавий вакили, Сан Пабло университетининг профессор-ўқитувчилари ва экспертлари, шунингдек Озарбойжон, Қозоғистон ва Ўзбекистон элчилари иштирок этди.

Саноат, савдо ва туризм вазирлиги вакили Мария Пеня Матеос сўнгги йиллардаги геосиёсий беқарорликка қарамасдан, Ўзбекистон билан иқтисодий алоқалар жадал ривожланаётганини алоҳида қайд этди. "Испания Ўзбекистонни энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, сув ресурсларини бошқариш ва туризм соҳаларида салоҳиятли ҳамкор сифатида билади", деди у.

Airbus компанияси вакили Хосе Луис де Мигель ўз навбатида, Uzbekistan Airways билан яхши алоқалар йўлга қўйилгани, Ўзбекистон учун A320neo русумидаги самолётларни етказиш бўйича келишувлар мавжудлигини қайд этди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид