Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Булунғур туман бўлими, ДХХнинг Навоий вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, туман ҳудудидан ўтувчи М-38 автомобил йўлининг “Юқори нуқта” ЙПХ масканида "Самарқанд-Тошкент" йўналиши бўйича ҳаракатланаётган Cobalt русумли автомашина йўловчиси М.Р.нинг ёнида фуқаро Р.Т. томонидан Тошкент шаҳарида ўтказиш учун бериб юборилган оғирлиги 463,94 грамм бўлган баҳоси 368 млн сўмлик 2 дона соф қуйма олтин бўлагини олиб кетаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.