Украинадаги урушнинг 762-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Володимир Зеленский Олексий Даниловни Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши бош котиби лавозимидан бўшатди. Унинг ўрнини ташқи разведка хизматининг собиқ раҳбари Олександр Литвиненко эгаллади.
  • «Хаста ва орсиз мавжудот». Зеленский яна бир бор Украина «Крокус»даги терактга алоқадорлиги ҳақида гапирган Владимир Путинга жавоб қайтарди.
  • Николай Патрушев ва Александр Бортников ҳам «Крокус»даги терактга Украина алоқадорлиги тўғрисида гапиришди. Шу билан бирга, Bloomberg маълумотига кўра, Путиннинг атрофидагилар амалда Киев терактга алоқадор деб ҳисобламаяпти.
  • Москва суди Украина хавфсизлик раҳбари Василий Малюкни терактда айблаб, сиртдан ҳибсга олди. У Украина махсус хизматлари Россия ва Украинанинг оккупация қилинган ҳудудларида россиялик пропагандачилар ҳамда айирмачиларга қарши суиқасдлар уюштирганини тасдиқлаган.
  • Россия БМТ Хавфсизлик кенгаши санкцияларини четлаб ўтган ҳолда Шимолий Кореяга нефт етказиб бера бошлади, деб ёзади Financial Times. Катта эҳтимол билан, бу бартер Украина билан уруш учун қурол-яроғ етказиб берилгани эвазига амалга оширилмоқда.
  • Россия Федерал хавфсизлик хизмати «Россия кўнгиллилар корпуси» тарафдорлари Самара областида теракт содир этишга тайёрлангани ҳақида маълум қилди. Махсус хизматлар версиясига кўра, қўлга олиш чоғида «бомба портлаб кетган», гумонланувчи ҳалок бўлган.

Кун кадри. Бучадаги қурбонлар учун ёдгорлик

2022 йил март ойи охирида Россия қўшини Бучадан чекинганди — Киев областидаги бу кичик шаҳар Украинага кенг кўламли босқиннинг илк кунларида эгаллаб олинганди. Оккупация чоғида Бучада ўнлаб кишилар ҳалок бўлди, тинч аҳоли вакилларининг жасадлари кўчаларда ётди. Россия ҳукумати кўплаб гувоҳликларга қарамай, ўз ҳарбий хизматчилари Бучада қотилликлар содир этганини инкор этади. Бучадаги ҳодисалар ҳақида ижтимоий тармоқларда қолдирилган постлар учун РФда Россия армияси тўғрисида «фейк» тарқатиш бўйича жиноий ишлар очилган.

Среди убитых российскими военными в Буче был Святослав Туровский. Его отец Александр во вторую годовщину смерти сына возложил цветы